АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ўзининг араб давлатидаги фуқароларини Жидда шаҳрида "салоҳиятли таҳдидлар"нинг юзага келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақида Reuters маълум қилди.

"Бу огоҳлантириш, ушбу мамлакатга боришдан бош тортишга чорловчи даъват эмас", - дея маълум қилинди элчихонада.

Шунингдек америкалик дипломатлар ўз фуқароларини саёҳат йўналишларини эҳтиёткорлик билан режалаштиришга ёки мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни тўхтатиб туришга чақиришди.