Жаҳон хом-ашё бозорларидаги нефть нархлари АҚШ нефть захираларига оид ҳисоботнинг ноаниқлиги ва Baker Hughes нефть хизмати компаниясининг Америкадаги бурғилаш ускуналари ҳақидаги маълумотларини эълон қилиши арафасида қарама-қарши йўналишда ўзгармоқда. 

Хусусан, сентябрь ойи фьючерслари учун савдоларда Шимолий денгиз нефть аралашмаси Brent тофиасидаги нефтнинг бир баррели 0,06 фоизга ўсиб, 46,23 долларни ташкил этган бўлса, айни ой учун WTI русумли нефтнинг бир баррели 0,16 фоизга арзонлашиб, 44,68 доллардан сотилган. 

Таъкидлаш жоизки, АҚШ энергетика вазирлигининг мамлакатдаги нефть захирасига оид ҳафталик ҳисоботидан сўнг, нефть нархлари жиддий ўзгаришларни қайд этаётгани йўқ.