«Бавария» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоадаги тартиб-интизомни кучайтириш мақсадида машғулотга кечикиб келадиган футболчилар учун жарима жазосини жорий қилди ва бу жарималарни йиғишга жамоа сардори Филипп Ламни масъул этиб тайинлади.

«Агар футболчи машғулотга кечикса, сардорнинг иши - унга бу учун жарима тўлаши кераклигини айтишдир.

Мен ўз футболчиларини жазолашни хуш кўрадиган мураббийлар тоифасидан эмасман. Лекин мен машғулотларга кечикиб келувчи футболчиларни ёқтирадиган мураббий ҳам эмасман.

Жамоада биринчи навбатда кучли тартиб-интизом бўлиши лозим. Шундан кейингина натижа тўғрисида гапириш мумкин», деган Анчелотти.

Манба: Tribuna.uz