Япониянинг Funai компанияси видеокассеталарни (VHS-кассета) кўриш учун охирги видеомагнитофонни ишлаб чиқаришини эълон қилди. Бу ҳақда Nikkei портали маълум қилди. 

Funai ҳали ҳам видеомагнитофонлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги ягона компания ҳисобланади. Компания вакиллари истеъмолчиларнинг видеомагнитофонларга қизиқиши батамом йўқолганини таъкидлаб ўтдилар, бундан ташқари, ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни харид қилиш борган сари мураккаблашиб бормоқда.      

Ўтган йили Funai 750 мингта видеомагнитофон сотганди.

Япониянинг Sony компанияси видеомагнитофонларни ишлаб чиқаришдан 2002 йилда,  JVC эса 2008 йилда воз кечганди.