Арманистон ҳукумати Вазирлар Маҳкамасининг истеъфосини муҳокама этмоқда

Жаҳон 22 Июль 2016 4230
Фото: © Sputnik

Арманистон раҳбарияти Ераван полиция идорасида гаровга олиш ҳолати билан боғлиқ воқеалар сабабли мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқариш масаласини муҳокама этмоқда. Бу ҳақда "Айкакан жаманак" газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди

17 июль куни бир гуруҳ қуролланган шахслар Ереван шаҳридаги полицияси патруль-пост полки ҳудудига кириб олиб, шундан бери у ердаги кишиларни гаровда тутиб турибди. Полиция маълумотларига кўра, бинони эгаллаб олиш чоғида жиноятчилар бир нафар полиция ходимини ўлдирган, олти киши, жумладан 5 полициячи тан жароҳати олган. Қуролланган гуруҳ 4 нафар полиция ходими, хусусан Арманистон полицияси раҳбари ўринбосари Вардан Егиазарян ва Ереван шаҳар полиция маҳкамаси раҳбари ўринбосари Валерий Осипянни гаровда ушлаб турибди.

Жиноятчилар Қорабоғ можароси иштирокчиси, радикал мухолифат ҳисобланмиш "Янги Арманистон" етакчиси Жирайра Сефилянни озод этишни талаб қилишмоқда. Ушбу шахс ноқонуний қурол сақлаганликда айбланмоқда. Ҳукумат вакиллари гуруҳ аъзолари билан музокаралар олиб бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар