Бухоро вилоятида жорий йилнинг биринчи ярмида 36,7 минг янги иш ўрни яратилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Биринчи ярим йилликда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш 8,3, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,3, истеъмол товарлари 13,8, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 6,5, қурилиш 12,4, чакана савдо айланмаси 15,2, хизматлар ҳажми 15,1 фоиз ўсди.

Жами кредитларнинг 49 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилди. Бунинг самарасида кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 59,5 фоизни, саноатда 47,2, қишлоқ хўжалигида 97,7, қурилишда 70,4  ва  аҳоли бандлигида 78,2 фоизни ташкил этди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросига барча манбалар ҳисобидан 222 миллиард сўм ва 3,5 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланди.

Йиғилишда мавжуд камчиликлар ҳам муҳокама қилинди.  Маҳаллийлаштириш дастури ва ҳудудий экспорт кўрсаткичлари белгиланган даражада таъминланмади. Айрим туманлар бирорта ҳам маҳаллийлаштириш лойиҳасига эга эмас. Когон тумани, Бухоро ва Когон шаҳарларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми пасайган. Бу каби ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.