«Реал» «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Мусса Сиссокони ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Журналист Танкреди Палмерининг ёзишича, мадридликлар клуби вакиллари француз футболчининг трансфери борасида инглизлар жамоаси билан алоқага чиққан.

Бундан олдинроқ, «Ньюкасл» Евро-2016 турнирида ёрқин ўйинлар кўрсатган бу футболчиси учун 35 миллион фунт талаб этиши ҳақида хабар берилганди.

Қайд этиш керак, янги мавсумда чемпионшипда иштирок этаётган «Ньюкасл»ни «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес бошқармоқда.

Сиссоко учун «Боруссия», «Ювентус» ва «Эвертон» каби жамоалар томонидан ҳам қизиқиш мавжуд. 

Мадридликлар жамоаси ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун Европа чемпионатида ўзини кўрсатган бошқа бир футболчи, португалиялик Андре Гомешни ўз сафига қўшиб олишга уринган, аммо «Барселона»га рақобатни бой берганди.

Манба: Tribuna.uz