ИШИД жангарилари Францияда навбатдаги терактлар содир этилиши ҳақида айтилган видеоёзувни тарқатди. Бу ҳақжа Daily Mail хабар берган.

Хабар қилинишича, видеороликда жангари ғурур билан Ниццада 84 кишининг ўлими билан якунланган фожиани ўз ишлари сифатида атайди ва Францияда терактлар содир этилиши давом этишини маълум қилади. Унинг сўзларига кўра Париж, Ницца ва Марсель шаҳарларида янги терактлар юз беради.

Бундан ташқари, у коалиция ҳужумларидан жабрланган болаларни кўрсатган ва барча тарафдорларни Францияга ва коалициянинг бошқа аъзоларига қарши бирлашишга чақирган. Видео охирида радикаллар томонидан жосуслар деб топилган икки киши қатл этилади.