Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқишини хоҳловчилар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Охирги ўтказилган сўровга кўра, 47,7 фоиз каталонлар Испаниядан ажралиб, мустақил давлат бўлишни хоҳламоқда. 42,4 фоиз аҳоли эса бунга қарши. Қолганлар сўровда қатнашмаган.

Охирги икки йилда Испания таркибидан чиқиш ва унда қолишни хоҳловчилар деярли тенг миқдорда эди. Бу йил илк марта Каталония мустақиллигини хоҳловчилар сони кўп бўлди. Ўтган йил февралида Испаниядан ажралиб чиқиш тарафдорлари 44,1 фоизни, Испанияда қолиш тарафдорлари эса 48 фоизни ташкил қилганди.

Ўтган йилнинг 9 ноябридан бошлаб Каталония республика кўринишидаги янги мамлакат тузишни бошлаб юборган. Каталония парламенти депутатларининг 72 нафари Испаниядан ажралиб чиқишга «ҳа» деб, 63 нафари «йўқ» деб жавоб берган.