Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан кинематография соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга бағишланган тадбир ташкил этилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Мамлакатимизда ҳар йили давлат бюджети ҳисобидан 15 бадиий, 20 ҳужжатли ва илмий-оммабоп, 10 анимацион фильм, 60 соатлик маънавий-маърифий, ўқув-услубий видеофильмлар яратилмоқда. 

Тадбирда соҳада эришилган ютуқлар билан бирга мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани ҳам қайд этилди. Айниқса, замонавий қаҳрамон образини яратиш, олий таълим масканларида кинодраматург ва режиссёрларни тайёрлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борадаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.