Қария дарвозабон Александр Маннингер Англияга қайтмоқда.

Liverpool Echo маълумотига кўра, у билан 1 йиллик шартнома тузилади.

39 ёшли бу австриялик "қизиллар" жамоаси билан бирга АҚШдаги турнега йўл олган, унинг трансфери яқин 24 соат ичида эълон қилиниши кутилмоқда. У "Челси"га қарши кейинги ҳафтада бўлиб ўтадиган назорат учрашувида иштирок этиши мумкин.

Маннингернинг охирги жамоаси "Аугсбург" бўлиб қолмоқда, ўтган мавсум охирида у шартномаси муддати тугагани туфайли жамоани тарк этди ва эркин агентга айланди.

У Бундеслиганинг ўтган мавсумида 2 учрашувда жамоа дарвозасини қўриқлаб, 3 гол ўтказиб юборди.

Ўз вақтида "Арсенал" жамоаси билан АПЛ да ғолиб бўлган бу дарвозабон, кейинроқ Италия чемпионатида "Ювентус" билан бирга олтин медалларга эга бўлганди.

У "Ливерпуль"ни ижара асосида тарк этган захира дарвозабонлари Адам Богдан ва Дэнни Уорд ўрнини эгаллайди.

Бундан олдинроқ, "Ливерпуль" эстониялик ҳимоячи Рагнар Клаванни сотиб олганди.

Манба: Tribuna.uz