Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига 2016/17 ўқув йили учун тингловчиларни қабул қилиш бошланди

Жамият 22 Июль 2016 6954

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази «Бизнесни бошқариш магистри» («Master of Business Administration – MBA») мутахассислиги бўйича 2016/17 ўқув йиллари учун магистратурага қабул тўғрисида эълон қилади. 
Ўқиш кундузги шаклда икки йиллик магистратура таълим дастури бўйича контракт-тўлов асосида ташкил этилади. Битирувчиларга магистр даражаси ва давлат намунасидаги диплом берилади. 
Таълим жаҳон андозалари бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурлар асосида олиб борилади ва тингловчилар ўқув-амалиётларни (стажировка) мамлакатимиз ва хорижнинг етакчи компания ва корпорацияларида ўташади.   

Магистратурага олий маълумотли, олий таълим муассасасини битиргандан сўнг камида уч йиллик иш стажига эга 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари тест синовлари йўли билан очиқ танлов асосида қабул қилинадилар.
Тест синовлари қуйидаги фанлардан ўтказилади: инглиз тили, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, иқтисодиёт назарияси.

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратураси тингловчилари учун ўқиш даврида улар эгаллаб турган иш ўринлари (лавозимлари) ва иш ҳақи сақлаб қолинади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2016 йилнинг 20 июлидан 20 августгача.

Қабул комиссияси душанбадан жума кунигача соат 9.00 дан 17.00 гача ва шанба куни соат 9.00 дан 15.00 гача Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қуйидаги манзили бўйича фаолият кўрсатади: Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси 25–уй.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон орқали олиш мумкин: (+99871) 2390313.

Веб сайт: www.cgc.uz 
 

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 15332 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17764 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48821 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105905 Жамият
Полиция Манчестердаги портлашга оид янги маълумотларни берди
11:57 94 Жаҳон
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 2149 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 4642 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 1066 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 1831 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 1130 Спорт
Кўпроқ янгиликлар