Қозоғистон полицияси Олмаотадаги терактлар ҳақида ижтимоий тармоқларда фаол тарзда ёлғон хабарлар тарқатган 2 жиноятчини қўлга олди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни қуролланган эркак Олмаотада полиция ходимларига ҳужум қилди. Натижада, 6 киши ҳалок бўлди, шундан 4 нафари полициячилар.

Шаҳарда махсус операция ўтказилди ҳамда ҳужум қилган шахс қўлга олинди. Мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси қўлга олинганнинг илгари қамалиб чиққан шахс эканлигини ва унинг салафийлар билан алоқаси борлигини маълум қилди.

Тезкор гуруҳ ходимлари ушбу воқеа юзасидан ёлғон ахборот тарқатаётганларни аниқлаштиришга қаратилган операцияларини давом эттирмоқда.