Римнинг "Лацио" клуби 1914/15 йилги мавсум чемпиони сифатида тан олиниши мумкин.

Ўша вақтда чемпионат доирасида римликлар жамоаси "Женоа"га қарши "олтин учрашув"да майдонга тушиши керак бўлган, аммо Италия Биринчи жаҳон урушига киргани ҳақида эълон қилгач, бу учрашув ўтказилмай қолган. Уруш тугаганидан кейин Италия футбол федерацияси (FIG) чемпионат ғолиблигини "Женоа"га бериб юборган.

Манбанинг ёзишича, римликлар жамоаси мухлислари FIG дан бу қарорни қайта кўриб чиқишни сўраб тайёрланган петицияни тақдим қилмоқчи. Натижада, "Лацио" ва "Женоа" 1914/15 йилги мавсум чемпионлиги мақомига бирдек эга бўлиши мумкин.

"Бу бизнинг қонуний скудеттомиз. Уруш бизни совриндан айирган", - деган римликлар жамоаси президенти Клаудио Лотито.

Хабар қилинишича, петицияни 30 мингдан ортиқ фанат имзолаган. Натижалар FIG томонидан 4 август куни эълон қилиниши кутилмоқда.

"Лацио" 1973/74 ва 1999/2000 йилги мавсумларда мамлакат чемпиони бўлган. "Женоа" ҳисобида 9та соврин бор (баҳсли чемпионлик билан қўшиб ҳисоблаганда).

Манба: Tribuna.uz