Ижтимоий тармоқ фойлаланувчилари Мюнхендаги отишмага оид видеотасвирларни тарқатмоқда.

Видеолардан бирида отишма ижрочисининг ҳаракатланиши кўринади.

 

Эслатиб ўтамиз, Мюнхендаги OEZ савдо маркази ҳудудида номаълум шахс ўт очди. Ҳодиса натижасида камида 15 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Бироз ўтиб, шаҳарнинг бошқа бир ҳудудида, Карлсплатц майдонида ҳам ўқ овозлари эшитилгани ҳақида хабар тарқатилди.

Айни вақтда метро ёпиб қўйилган, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган. Полиция аҳолини уйларидан чиқмасликка чақирмоқда.