Гувоҳлар Мюнхен шаҳрининг яна бир йирик майдонларидан бири ҳисобланувчи Карлсплатц майдони ҳудудида ҳам ўқ овозлари эшитилгани ҳақида хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ шаҳардаги «Олимпия» савдо маркази яқинида ўт очилиши туфайли 15 киши ҳалок бўлган.

Мюнхен метросининг бир қанча йўналишлари ёпиб қўйилди.

Савдо маркази ҳудудида полиция томонидан махсус амалиёт бошланган.