Украина ИИВ коллегияси аъзоси, Олий рада депутати Антон Геращенко украиналик ҳарбий хизматчи Надежда Савченконинг Россияда суд қилинишини, Россия нашрлари бу жараённи имкон даражасида кенгроқ ёритгани ҳақида ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида ёзмоқда

«Россия телеканаллари ва сайтлари Савченко устидан ўтказилган адолатсиз маҳкама жараёнини яшириш ўрнига, аксинча уни шов-шувли тарзда намойиш этди, ёритди. Бу ғалатироқ, шундай эмасми?  Ана энди қинғир ишнинг қийиғи маълум бўлди. Улар шу билан, украиналиклар онгида Троян отини шакллантиришган», — деб ёзади Геращенко.

У шунингдек, «босқинчилар ва террорчилар»дан кечирим сўралмаслигини таъкидлаган.

«Биз тиш-тирноғимиз билан ёпишиб, ерларимизни турли усуллар билан бўлсин, озод этамиз», — деган Украина парламенти аъзоси. 

Аввалроқ, Надежда Савченко украиналикларни Донбассдаги қурбонлар учун кечирим сўрашга чақирган эди.