АҚШда истиқомат қилувчи, Туркия ҳукумати мухолифати Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг 73 нафар тарафдорлари устидан суд жараёни Туркияда ноябрь ойи охирида бошланади. Улар, мамлакат ҳукуматига қарши давлат тўнтаришини уюштирганликда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги. 

Агентлик манбасига кўра, Анқара прокуратураси давлат тўнтаришига оид жиноий иш бўйича айблов хулосасини қабул қилган. Шу муносабат билан, маҳкама жараёнининг илк мажлиси 22-25 ноябрь кунлари бошланиши мумкин. 

16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳукуматни ағдариш мақсадида ҳарбийлар исён кўтарган эди. Анқара ва Истанбул шаҳарларида юз берган тўқнашувларда 290 киши ҳалок бўлганди.