Мюнхен шаҳри марказидаги «Мариенплац» метро бекати жойлашган ҳудудда ўқ овозлари эшитилган. Бу ҳақда Sky News хабар тарқатди.

Полиция шаҳарнинг бошқа қисмидаги отишма ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган ва аҳолидан уйларидан чиқмасликни сўрамоқда.

Иккинчи отишма жойи аниқ эмас.

Мюнхендаги OEZ савдо маркази ҳудудида номаълум шахс атрофдагиларни ўққа тутди. ОАВ хабарига кўра бу ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 15 нафар.

Ҳозирда полициячилар махсус амалиёт ўтказиб, жиноятчини қидирмоқда.