Мюнхенда отишма уюштирган қуролли шахслардан бири отиб ўлдирилган. Бу ҳақда маҳаллий газеталардан бирига асосланиб, РИА Новости хабар тарқатди.

Бундан олдинроқ, полиция отишма 3 нафар қуролланган шахс томонидан уюштирилгани, буни теракт сифатида баҳолаш мумкинлигини айтганди.

Бундан олдинроқ, Мюнхен полицияси Olympia-Einkaufszentrum савдо марказидаги отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. ОАВ отишма қурбонлари сони 15 нафарлигини айтмоқда.

Мюнхен полицияси бутун шаҳар бўйлаб "қўлга олиш" амалиётини ўтказмоқда.