Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш БМТ бош котиби лавозимига БМТ Хавфсизлик кенгашидаги биринчи дастлабки овоз бериш жараёнида 12 номзод орасидан энг кўп овоз тўплади. Овоз бериш ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Бу ҳақда AFP агентлиги дипломатларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди. 

Агентлик маълумотларига кўра,  Гутерриш ортидан 2015 йилгача БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссари бўлган, Словениянинг собиқ президенти Данило Тюрк келмоқда.  

Гутерриш ва Тюркдан ташқари БМТ бош котиби лавозимига яна 10 киши даъвогарлик қилмоқда, улар: ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова (Болгария), БМТнинг Тараққиёт дастури маъмури Хелен Кларк (Янги Зеландия), Аргентина ташқи ишлар вазири Сусана Малькорра, Словакия ташқи ишлар вазири Мирослав Лайчак ва Черногория ташқи ишлар вазири Игор Лукшич, Македония, Молдавия, Сербия ва Хорватиянинг собиқ ташқи ишлар вазирлари Сржан Керим, Наталья Герман, Вук Еремич и Весна Пусич ҳамда 6 июнгача БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик конвенцияси ижрочи котиби бўлган коста-рикалик Кристиана Фигерес.  

Кейинги овоз бериш яқин кунларда ўтказилиши мумкин. Жараён номзодлардан бири Кенгашнинг барча 15 аъзосининг қўллаб-қувватловини олмагунча давом этаверади. Шундан кейин овоз беришнинг расмий очилиши бўлиб ўтади ва номзод Бош ассамблея маъқулловига қўйилади. 

Аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Пан Ги Муннинг вориси номи октябрдаёқ маълум бўлиши мумкинлигини айтганди.