Оммавий ахборот воситаларида журналист Павел Шеремет портлатилган автомобиль тагига бомба қўйилаётган видеокузатув тасвири пайдо бўлди. Ушбу видеотасмани Украинанинг "Обозреватель" нашри ҳавола қилди.

Камералардан бирида олинган видеода тунги 00:22да автомобилга номаълум эркак яқинлашади. Манбага кўра, эркак бомбани жойлаштириш учун машина тагини тайёрлаган. 

02:33да камера журналист яшайдиган уй йўналишида бир-биридан масофа сақлаб келаётган аёл ва эркакни муҳрлайди. Аёлнинг қўлида сумка ёки пакет  бўлган. Нашрнинг маълум қилишича, портловчи модда айнан шу ерда бўлиши мумкин. 

02:38да аёл ва эркак нималарнидир муҳокама қилиб, сўнг икки хил йўналишда кетишган. 02:39да аёл эрталаб Шеремет портлатилган автомобиль олдида тўхтаган. “Обозреватель”нинг ёзишича, шу пайт номаълум аёл бомбани олиб, уни машинанинг остига жойлаштирган. Бу пайт эркак йўлнинг нариги бекатида бўлган. 

Журналист Павел Шеремет 20 июль, чоршанба куни эрталаб Киевнинг марказида автомобиль портлаши натижасида ҳалок бўлган. Полициянинг маълум қилишича, бунга машинага жойлаштирилган бомба сабаб бўлган. Портлатилган автомобиль "Украинская правда" газетаси раҳбари – Шеремет билан бирга яшовчи Алёна Притулега тегишли бўлган. 

Видео, на котором виден предполагаемый момент установки бомбы под автомобиль Павла Шеремета