Карнеги-Меллон Университети томонидан ўтказилган янги тадқиқот инсон миясининг мураккаб математик мисолларни ечишда қандай ишлашини кўрсатди. Олимлар бунда нейровизуализация – турли услублар ёрдамида миянинг тузилма, функциялар ва биокимёвий хусусиятларини визуаллаштиришга муваффақ бўладиган ёндашувдан фойдаланишди. Тадқиқотга доир тафсилотлар Psychological Science журналида тақдим этилган. 

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Жон Андерсон англаш умумий назариясини ишлаб чиқиб ҳамда уни сабоқ беришда қўллаб, анчадан бери таълим соҳасида инқилоб қилишга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, ҳозир шунга максимал даражада яқин. Унинг илмий ишидаги хулосаларидан янги ўқув дастурларини яратишда фойдаланиш мумкин.

Мазкур тадқиқотда 80 нафар кўнгилли иштирок этди. Уларга математик мисолларни ечимини топиш таклиф қилинди, бу пайтда уларнинг мияси функционал МРТ ёрдамида сканерга туширилди. Олинган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, ечимни излаш тўртта босқичдан иборат – кодлаш, режалаштириш, ечим ва жавоб. Ҳар бир босқич мураккаблик даражасига қараб давом этган: узоқ ҳисоб-китобни талаб қилган мисолларда энг узоқ вақт ечим босқичига сарфланган, тайёргарликни талаб қилувчи мисолларда – режалаштириш босқичи. 

Олимларнинг сўзларига кўра, фикрлашнинг асосини ташкил қилувчи жараёнларнинг кетма-кетлигини тушуниб етиш ўқитишнинг янги усулларини яратишда ёрдам беради.