Франция президенти Франсуа Олланднинг маълум қилишича, у Ироқ ҳарбийларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашига ёрдам тариқасида август ойида артиллерия жўнатишни режалаштирмоқда.

«Мен ИШИДга қарши кураш доирасида Ироқ армиясига артиллерия етказиб беришга қарор қилдим. Улар кейинги ойда ўз жойларига етказилади», — деди Олланд.

У шунингдек, сентябрь ойида жангариларга қарши курашишида халқаро коалиция измида «Шарль де Голль» авиаташувчиси ҳам бўлишини таъкидлаб ўтган.