Росавиация 22 июль яримтундан аввалроқ Туркияга мунтазам рейсларга киритилган чекловларни бекор қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. Росавиация бу ҳақдаги телеграммани авиакомпания ва аэропортлар ҳамда туроператорларга юборди.    

Мактубда чекловлар Туркия томонидан тақдим қилинган "авиация хавфсизлигини таъминлашда юқори даражадаги чораларнинг қабул қилиниши кафолатлари билан боғлиқ ҳолда" олинаётгани айтилган.

Аввалроқ манбалар Туркиядаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин киритилган парвозларга тақиқлов бир кун ичида бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилгандилар. 

Сайёҳлик бозоридаги манбанинг айтишича, Россиядан Туркияга биринчи рейслар 23 июлда бошланиши мумкин. Бироқ шу билан бирга чартер рейсларга Россия ҳарбий самолётининг уриб туширилишидан кейин киритилган тақиқлов амал қилишда давом этади.