Россиянинг Тожикистондаги 201-базасида ҳарбий таёргарликни текшириш ишлари бошланди. Бу ҳақида мамлакат Марказий ҳарбий округининг матбуот хизмати хабарига асосланиб, РИА "Новости" маълум қилди

"Тожикистон Республикасидаги 201-ҳарбий база хизматчилари тревога асосида оёққа туришди. Ҳарбий тайёргарлик бўйича машқлар Душанбе ва Қўрғонтепадаги иккита горнизонда ўтказилмоқда", - дейилади хабарда. 

Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, шахсий таркиб тўсатдан юзага келадиган вазиятлар бўйича - муҳим объектларга шартли рақибнинг ҳужум қилишида амалга ошириладиган ҳаракатларни ишлаб чиқди. Шунингдек навбатчи смена хизматлари, тревога кўтарилганда, командирлар ва шахсий таркибнинг ҳаракатлари, Тожикистон қуролли кучлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишни ташкиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. 

201-ҳарбий база - Россиянинг мамлакат ташқарисида жойлашган йирик ҳарбий объекти. 2012 йилнинг октябрида имзоланган келишувга кўра, база 2042 йилгача Тожикистонда фаолият олиб боради.