АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан собиқ номзод, сенатор Берни Сандерс республикачилар номзоди Дональд Трампнинг мамлакат муаммоларини бир ўзи ҳал қилиш ниятида эканига эътибор қаратди.

"Трамп барча муаммоларни бир ўзи ҳал қила олишини айтди. Бу йигит президент бўлмоқчими ёки диктатор?", — дея ёзган Сандерс ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.

"Балки у президент конгресс билан келишиб ишлаши кераклиги ҳақида ҳеч қандай тушунчага ҳам эга эмасдир", — дея қўшимча қилган сенатор.

АҚШ президентлиги учун сайлов 8 ноябрда бўлиб ўтади. Шу куни Конгресс ва Сенат учун ҳам сайловлар ўтказилади. Айни вақтда конгрессда республикачилар кўпчиликни ташкил этади.

Бундан олдинроқ Сандерс Яқин Шарқдаги инқироз нимадан бошланганини Трампга эслатиб қўйгани ҳақида хабар берилганди.