Таиланднинг 63 ёшли валиаҳд шаҳзодаси Махи Вачиралонгкорнанинг ёшига мос бўлмаган ташқи кўриниши интернет аҳлини ажаблантирди. Таиланд шаҳзодаси Мюнхенга келгач, рафиқаси билан самолётдан тушаётганда қўлида оқ пуделни ушлаб олган бўлган, ўзи эса шиппак ва оқ рангдаги калта майкада бўлган. Калта майка сабабли унинг баданидаги татуировкаларни бемалол кўриш мумкин бўлган.   

Бу ҳақда Bild немис нашри маълум қилди ва шаҳзоданинг қўриқчилари ундан кўра кўпроқ савлатлироқ кўринишда бўлганларини таъкидлаб ўтди.