АҚШ НАТОга аъзолик бадалларини тўлашни унутиб қўйган иттифоқдошларига ҳарбий кўмак беришдан воз кечиши мумкин, деб айтди АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп The New York Times газетасига берган интервьюсида.             

Трампнинг айтишича, НАТОнинг кўплаб давлатлари "бадалларни тўламайдилар ва бу ҳолатни инкор қилиб бўлмайди".

"Ахир биз НАТО давлатлари билан келишувлар билан боғланганмиз, бадаллар ҳақида унутинг", деб айтди Трампга мухбир.

"Бадаллар ҳақида унутиш керакмас", деб жавоб берди Трамп ва Болтиқбўйи давлатлари "Россия тажовузи" ҳолатида агар НАТО бюджетига пул тўласалар АҚШ ёрдамига умид қилишлари мумкинлигини қўшимча қилди.

Миллиардернинг сўзлари кўплаб жавоб реакцияларини келтириб чиқарди.

Жумладан, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг "аъзоларнинг ҳамжиҳатлиги НАТОнинг бош қадрияти" ва Европа давлатлари Трампнинг сўзларига қарамасдан, "ҳарбий харажатларни ошираётганларини" айтди.

Обама маъмурияти АҚШнинг НАТО бўйича мажбуриятларига содиқлиги "зирҳ каби мустаҳкамдир" деб айтди. Буюк Британия мудофаа вазирлиги иттифоқдош давлатларга дастлабки шартларсиз ёрдам кўрсатишга тайёрлигига ишонтирди.   

"У АҚШ ўз мажбуриятлари ва ваъдаларини бажармаслигини айтмоқда", деб аччиқланиб гапирди Латвия парламенти халқаро ишлари қўмитаси раҳбари Ойерс Калнис. Унинг айтишича, Трампнинг гаплари "бир вақтнинг ўзида ҳам хавфли ва масъулиятсиздир".

Аввалроқ Трамп НАТОни "эскириб қолган ташкилот" деб атаганди ва унинг тарқатилиб юборилиши мумкинлигини айтганди.