АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп  "ўзини оқламаган" турли давлат тузумларини ўзгартириш сиёсатидан воз кечишга ваъда берди. Бунинг ўрнига, унинг фикрича, "Ислом террори"ни йўқотиш зарур.

"Биз, Ҳиллари Клинтон Ироқ, Ливия, Миср ва Сурияда илгари сурган, миллий давлат қурилиши ва тузумларни ўзгартириш сиёсатидан, ўзини оқламагани учун воз кечишимиз керак. Бунинг ўрнига биз, иттифоқчиларимиз билан ИШИДни йўқ қилиш борасида ҳамкорликда ишлашимиз лозим", — деб баёнот берган Трамп Республикачилар партияси съездида.