21 июль куни Туркияда 3 ой муддат давом этадиган фавқулодда ҳолат тартибининг жорий этилиши Туркия фуқароларининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқ ва эркинлигини чегараламайди ва дам олиш мақсадида келган меҳмонларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Туркия элчихонасининг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган Туркия Маданият ва туризм вазирлиги мурожаатида маълум қилинган.

«Меҳмонларимизнинг Туркия ҳудудида хавфсиз дам олиши учун ҳеч қандай тўсиқ ва чекловлар мавжуд эмас», — қайд этилган мурожаатда.

Шунингдек, Туркияда ҳарбий тўнтарилишга уриниш муносабати билан муайян муддатга ёпилган аэропортлар одатдаги режимда ҳаво кемаларини қабул қилиб, йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

«Салбий ҳодисалар Анталия, Муғла ва Измир каби дам олиш ҳудудларида Туркия фуқаролари ва чет элликларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади», дея қайд этилади элчихона томонидан.

Айни вақтда курортлар, талаб қилинган хизмат кўрсатиш даражасини таъминловчи инфратузилмалар, дам олиш базалари ва меҳмонхоналар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.