Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “Китоб олами” маърифий мажмуалари ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

Маълумотга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, мактаб учун керакли бўлган, сифатли, миллий маънавиятимиз ва таълим стандартларига мос келувчи, энг муҳими, арзон, ёшларбоп ҳамда замонавий ўқув анжомларини айнан мана шу мажмуалардан топиш мумкин.