21 июлда Тошкентдаги "Жар" стадионида 23 ёшдан кичик бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Қизиқарли кечган баҳснинг 30-дақиқасида Жалолиддин Машарипов ҳисобни очиб, Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. Бироқ 47-дақиқада ироқликлар вакили Алъа Абдулзаҳрон ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Бироқ ироқликларнинг хурсандчиликлари узоққа бормади, орадан етти дақиқа ўтар-ўтмас Машарипов пенальтидан ғалаба тўпини киритди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон U-23 - Ироқ - 2 : 1 (1 : 0, 1 : 1)

Голлар: Жалолиддин Машарипов (30, 54 (пен.)); Алъа Абдулзаҳрон (47).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ироқ терма жамоасига қарши учрашуви 24 июлда "Бунёдкор" стадионида Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.