Американинг «Макдоналдс» ресторанлар тармоғи Венесуэлада Биг Мак емакларини сотишни тўхтатишга мажбур бўлди. Бунга, хом-ашёни етказиб беришдаги муаммолар сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда El Universal. Нашр маълумотларига кўра, ресторанларда ушбу сэндвичларни тайёрлаш учун лозим бўлган нон-кулчалар йўқ. 

Компания бошқарувида маълум қилишларича, бу вазият вақтинчадир. 

«Венесуэладаги шахобчалар муаммони ҳал этиш йўлларини қидирмоқда. Биз, ўз меъёрларимизга жавоб берадиган етказиб берувчини танлаймиз», — дея ойдинлик киритган компания.

Аввалроқ, «Макдоналдс» қовурилган картошка қаламчаларини сотишни тўхтатган эди. Бунга ҳам хом-ашё танқислиги сабаб бўлганди. 2015 йил январь-ноябрь ойларида ресторан мижозларига картошка қаламчалари ўрнига маҳаллий юкки илдизмеваси қовурилган ёки тузланган шаклда тортиқ қилинганди.