Корея Республикаси Hyperloop вакуум поезди учун йўл қуриш имкониятини кўриб чиқа бошлади. Унинг концепцияси 2013 йилда америкалик сармоядор ва ихтирочи Илон Маск томонидан таклиф этилган эди. 

"Улсан фан ва технологиялар институти (UNIST) Hyperloop лойиҳасини амалга ошириш учун асосий технологияларни ишлаб чиқишни бошлади", - дейилади ОЎЮ тарқатган хабарда. 

Унда таъкидланишича, мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш 5 йил давом этади ҳамда харажатлари 1,22 млн долларга яқин бўлади. 

"Тадқиқотлар доирасида магнитли ёстиқча устидаги поезд ҳаракатланадиган  қувур ичидаги аэродинамик қаршиликни камайтириш технологиялари ишлаб чиқилади", - дейилади ҳужжатда. 

Назарий жиҳатдан вакуумли қувур ичидаги поезд 1200 км/соат тезликда ҳаракатлана олиши керак.