Жосус Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм экранларга 2018 йилдан олдин чиқмайди, деб ёзмоқда The Sun. Газета маълумотларига кўра, бунга сабаб бондиана продюсери Барбара Брокколи бундан аввал иккита бошқа фильм билан ишламоқчи.  

Таъкидланишича, агент 007 ҳақидаги фильм энг эртаси билан 2018 йил охирига чиқарилади. Манба маълумотларига кўра, Брокколида фильм сценарийсини яратиш ва актёр Дэниел Крэйгни Бонд ролига қайтишга кўндиришга вақт бўлади.

Бу орада Бонд роли учун даъвогарлардан бири ҳисобланаётган актёр Идрис Эльба бу ҳақдаги гапларга изоҳ берди. 43 ёшли актёрнинг фикрича, у бондианада унинг машиналари, аёллари ва мартиниси билан роль ўйнаш учун "жуда қарилик" қилади. 

Эльбанинг айтишича, у Sony Pictures кинокомпанияси билан Бонд ҳақидаги фильмда ўйнаши эҳтимолини муҳокама қилмаган. 

Аввалроқ ОАВ Бонд ролига янги даъвогар актёр Жейми Белл бўлишини маълум қилганди.