Бангладешда қайиқ қулаши натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар изсиз ғойиб бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Қайиқ Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридан унча узоқ бўлмаган Нарсингди округидаги Ариал Хон дарёсида ағдарилиб кетган. Тирик қолганларнинг гапига кўра, унинг бортида 30 нафар киши бўлган.

Полиция вакилининг агентликка берган хабарига кўра, маҳаллий аҳоли дарёдан саккиз кишининг жасадини олиб чиққан. Ғаввослар дарё тубига чўкиб кетган қайиқни қидирмоқда. Қутқарувчиларнинг айтишича, борт остида бошқа йўловчиларнинг жасади бўлиши мумкин.