Туркия жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан учрашув эҳтимоли ўрганиб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди. У, France 24 телеканалига берган интервьюсида шу ҳақда баёнот берган.

«Ҳозирги вақтда, Туркия ТИВ ходимлари ушбу мавзуда россиялик ҳамкасблари билан музокаралар олиб бормоқда. Албатта, Туркиядаги сўнгги воқеалар ташриф муддатига ҳеч қанча таъсир кўрсатмаслиги керак. Шунга кўра, фикримча, агар кутилмаган бирон воқеа юз бермаса, Россия давлат раҳбари билан учрашувимиз август ойи ўрталарида бўлиб ўтади», — деган Эрдўған.

Шундай қилиб, август ойининг ўрталарида Россия президенти Путин Туркия раҳбари Эрдўған билан учрашиши мумкин.