Арманистон пойтахтида гаровда сақланганларнинг сўнгги икки нафари ҳам қутқарилди, деб хабар қилмоқда ТАСС республика ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг сўзларига асосланган ҳолда. 

"Ереванда гаровда сақланаётган охирги 2 киши, Арманистон полицияси раҳбари ўринбосари генерал-майор Вартан Егиазарян ва Ереван полицияси раҳбари ўринбосари полковник Валерий Осипян ҳам озод этилди", - деган манба. 

23 июль куни эрталаб, қуролланган гуруҳ ўз хоҳиши билан 2 нафар полициячини қўйиб юбориб, Егиазарян ва Осипянни ҳам қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган эди. Бунинг учун, эгаллаб олинган полиция идораси ҳудудида матбуот маркази ташкил этилиши керак эди.