Қирғизистонда йилнинг биринчи ярмида 972 киши коррупция билан боғлиқ жиноят юзасидан жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда 23 июль куни мамлакат Бош прокуратурасида бўлган йиғилишда айтиб ўтилган.

Прокуратуранинг барча органлари 297 жиноий иш қўзғатган. Таҳлиллар ер қонунчилиги билан боғлиқ ҳолатларда энг кўп қонун бузилиши учраганини кўрсатган. Кейинги ўринларда порахўрлик ва давлат мулкини ўзлаштириш ҳолатлари қайд этилган.

Болалар билан боғлиқ қонунларни бажариш ҳолатлари ўрганилганда 1078 ҳолатда прокурор текшируви акти тузилган. 826 киши жавобгарликка тортилган, 15 та жиноят иши қўзғатилган.