Кўзи ожиз москвалик ўзини никоҳ ришталари билан боғлаганидан афсусланмоқда. Унинг "бахтли оилавий ҳаёти" узоқ давом этмади ва унинг рафиқаси унга никоҳ шартномасини имзолашни таклиф қилганда тугади. Энди эркак яқинлариникида саргардон бўлиб юришига тўғри келмоқда. 

43 ёшли Ильяс Салеев ёшлигидан ногирон ҳисобланади. У ўзбекистонлик аёлга уйланганди. Кўзи ожиз эркак аёл томонидан алданганини айтмоқда. Унинг айтишича, аёл унга ухлатувчи дори ичириб қўйган. Шундан кейин, қандайдир йўл билан у аёл билан никоҳ шартномаси тузиб, уни икки хоналик уйига доимий яшашга ўтказган ҳолат юз берди.   

Ҳужжатларга кўра, Ильяс вафот этадиган бўлса квартира аёлга қолади. Ильяс судга мурожаат қилди, бироқ у ерда никоҳ ҳақиқий деб топилди. Бу орада Ильяснинг таъкидлашича, аёл уни қандай бўлмасин сиқиб чиқармоқчи. Аёл квартиранинг тўлақонли эгаси сифатида квартирада бир неча муҳожирлар билан яшамоқда.

"Камситиш, калтакланишлардан кейин мен шифохонага тушиб қолдим. Менга биринчи никоҳимдан фарзандим билан нимадир содир бўлиши билан таҳдид қилиб қаттиқ босим ўтказганларидан кейин, мен яна қандайдир ҳужжатларни имзолаб бердим", демоқда Ильяс.

Унинг баданидаги чандиқлар деярли битиб кетган. Бироқ юрагидагилари ҳали битмаган. Эркак "севгилиси" учун квартирани сотиб, Москва марказидан четига кўчиб ўтди ва ўзининг узоқ қариндошлариникида яширинишига тўғри келмоқда.

Ильяснинг қариндоши Рушан Хайровнинг айтишича, "биринчи квартира 15 млн рублга сотилган. Сўнгра 10 млн га тежамкор вариантдаги уй сотиб олинган. Орадаги фарқ – 5 млн рубль йўқолиб қолган. Бу пуллар Ильясда йўқ. У фақатгина пенсияга яшамоқда".

Эркак яқинлари аввалдан бу никоҳга қарши чиққанларини яширмаяптилар, бироқ ўшанда аралашмасликка қарор қилишганди.

Воқеа тафсилотлари видеоматериалда келтирилган.