22 июль кечки пайт Москвада кучли ёғингарчилик кузатилди. Об-ҳаво мутахассислари кундузи ҳаво бузилишини прогноз қилгандилар ва электр узатиш линиялари, дарахтлар ва мустаҳкам ўрнатилмаган реклама конструкцияларининг шикастланишидан огоҳлантиришганди. 

Москвада шторм огоҳлантириши муносабати билан ёғингарчиликнинг оқибатларини бартараф этиш учун 200 техника бирлигининг навбатчилиги ташкил этилди. Бироқ шунга қарамай бир қисм кўчалар тошқин остида қолиб, марказда кўп километрлик автомобиллар тирбандлиги юзага келган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари об-ҳаво ва сувлар оқиб кетадиган ариқлар тизими яхши ишламаслигидан шикоят қилиб, ёғингарчилик оқибатларининг фото ва видеоларини чоп этишди.