23 июль тунида Россия пойтахти Москванинг жануби-шарқида 8та автомашина ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ, дея хабар қилмоқда ТАСС пойтахт ИИББ матбуот марказига асосланган ҳолда. 

"Бугун тунда, Энтузиастлар шоссеси ёнидаги 7 уйда 8та машина ёниб кетган. Айни ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилаяпти. Унинг натижаларига кўра, жиноий иш қўзғатиш қарори қабул қилинади", - дейилади хабарда.

Шаҳар полицияси машиналар ғаразгўйлар томонидан ёқилгани эҳтимолини рад этмаяпти.