Москвадаги "Войковская" метро станциясида газ қувури герметиклиги йўқолиши оқибатида портлаш юз берди. Бу ҳақда 23 июлда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Агентликка ҳуқуқ-тартибот муассасаларида маълум қилинишича, газ қувури герметиклиги йўқолиши Ленинград шоссеси ҳамда Зоя ва Александр Космодемьянский кўчалари кесишмасидаги ер ости коммуникациясида юз берган. 

Маълум қилинишича, воқеа метрога ўтиладиган ер ости ўтиш жойига кираверишда юз берган. 

Москва метрополитени матбуот хизматида фавқулодда вазият туфайли станциянинг жанубий вестибюли қисман ёпиб қўйилгани маълум қилинди. 

Шунингдек, газ портлаган жойдан олинган видео Youtube порталида жойлаштирилган. Видеода фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кўплаб машиналари ва тез ёрдам машиналарини кўриш мумкин.  

Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинган.