Немис полицияси Мюнхендаги отишмадан сўнг теракт версиясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Газета.ru маълум қилди. 

Мюнхенда яшовчи аёлнинг нашрга маълум қилишича, полиция шаҳарда террористик хавф мавжудлигини эълон қилган.

“Гап полициядан қочиб юрган уч нафар қуролли жиноятчи ҳақида кетмоқда. Биз уйда бўлишимиз зарур. Шаҳар узра вертолётлар ҳаракатланмоқда”, - деди у. 

22 июль, жума куни кечқурун Мюнхен савдо марказида номаълум кимса томонидан ўқ узилган. Дастлаб ОАВ 15 нафар кишининг ҳалок бўлганлиги тўғрисида хабар қилганди. 

Полиция бутун шаҳар бўйлаб махсус операция ўтказмоқда. Транспортларнинг ҳаракати тўхтатилган, шу жумладан, метро ҳаракати ҳам.