22 июль куни Мюнхенда содир бўлган отишмада уч нафар Туркия фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли 23 июль куни NTV телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

"Бизнинг уч фуқаромиз ҳалок бўлди, - деди у. – Булар 15 яшар Жон Лейла ва Сельчук Қилич, шунингдек, 1971 йилда туғилган Севда Доғлардир".


Бундан ташқари, Греция ТИВ раҳбари ҳам ушбуотишмада мамлакатнинг бир фуқароси ҳалок бўлганлигини айтиб ўтган.

Греция ТИВда мамлакатнинг Мюнхендаги бош консули Германия ҳукумати билан товон ҳақида келишувга эришиш учун барча чораларни кўради.