АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон Анқара билан бирга ИШИДга қарши курашда ҳамкорликни давом эттиради, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Биз Сурияда ИШИДни заифлаштириш борасида ва бу даҳшатли ихтилофнинг ечимларини топишда эришганларимизни бой бермаслик учун Туркия билан ҳамкорликни давом эттирамиз", деб айтди Обама.

Аввалроқ Пентагон расмий вакили Питер Кук АҚШ бошчилигидаги коалиция Туркия ҳудудидан ИШИДга қарши операцияларни қайта бошлаганини маълум қилганди.