АҚШ президенти Барак Обама Мюнхендаги отишмага муносабат билдирар экан, кутилмаганда мавзуни бошқа томонга буриб кетди ва бу билан мухбирларнинг кайфиятини кўтарди. Бу ҳақида Рамблер хабар берди.

 “Биз у ерда нималар содир бўлаётганини аниқ билмаймиз, лекин биз қалбан вазият қурбонлари билан биргамиз”, - деди Обама. 

Президент АҚШ Германияга “ўзининг энг яқин иттифоқдошларидан бири” сифатида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини билдирди. Шунингдек у Мюнхендаги фожиа “бизнинг ҳаёт тарзимиз, эркинлигимиз”нинг  хавф остида эканлигини эслатиб қўйганини айтди. Шу пайт бирдан “отасини тарк этаётган” улғайиб бораётган фарзандлар тўғрисида гапира кетди. Манбага кўра, бу билан у ўзининг тўнғич қизи Малияга ишора қилган.  

 “Кечирасиз, мен буни ўзимга жуда яқин олдим чоғи. Ҳаддан ташқари яқин”, - деди президент журналистлар кулгиси остида. 

Бироз чекинишдан сўнг Обама Мюнхен мавзусига қайтди ва “вазият қандай тус олишидан қатъи назар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ўз ҳаётини гаровга қўйиб,  хавфсизлигимизни сақлашдаги ҳаракатларини” юқори баҳолади.