Панамада А гриппининг (H1N1) тарқалиши оқибатида ҳалок бўлган инсонлар сони 60 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган. Унинг маълумотларига кўра, ўлим ҳолатларининг 90 фоизи касалхоналарда узоқ ётиб даволанган беморларда қайд этилган.

3000 нафар киши шу хасталикка чалиниб, касалхонага жойлаштирилган. Айни дамда улардан 2780 нафари чиқарилган. Яна 278 нафар киши зарур даволаниш муолажаларини олиш учун шифоханда қолдирилган. 22 апрелдан то бугунги кунга қадар аҳолиси 4 млн киши бўлган Панамада 1,905 млн киши мазкур гриппга чалинди. 

Ҳукумат ўз фуқароларига эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда ҳамда уларга гриппга қарши бепул вакцина тарқатмоқда.