Россия Олимпия қўмитаси (РОҚ) Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинлари  (ОЎ) ташкилий қўмитасига РОҚ ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган, терма жамоанинг тўлиқ таркиби туширилган рўйхатни жўнатди. Рўйхатга 387 нафар спортчи киритилган бўлиб, улардан 68 нафари енгил атлетикачилардир. Бу ҳақида ТАСС агентлиги Россиянинг ОЎдаги делегацияси раҳбари Игорь Казиковнинг сўзларига асосланиб хабар берди.

20 июль куни РОҚ ижроия қўмитаси 387 нафар спортчидан иборат таркибни тасдиқлади, улардан 201 нафари эркак ва 186 нафари аёл спортчилардир. 


“Рўйхат РОҚ ижроия қўмитаси тасдиқлаган таркибда Олимпиада ташкилий қўмитасига юборилди, - дея маълум қилди Казиков. – Бироқ бу хали ҳеч нарса дегани эмас, биз ХОҚ ижроия қўмитасининг эртага, 24 июль куни қандай қарорга келишини кутмоқдамиз”.


Пайшанба куни Спорт арбитраж судида РОҚ россиялик енгил атлетикачиларнинг 2016 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этишларига доир очилган ишда ютқазиб қўйди. Шу тариқа, 2016 йилги Ўйинларда фақатгина узунликка сакраш бўйича Дарья Клишина қатнашиши мумкин эканлиги маълум бўлди. 

2016 йилги Олимпия ўйинлари 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади.